Боткенда ўзбек-қирғиз чегараларининг навбатдаги участкалари муҳокама қилинди

Дата: 13:30, 28-09-2017.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 21-27-сентябрда Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6-сентябрдаги Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи давомида тузилган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Шартномада келтирилмаган чегарадаги бошқа учрасткаларни белгилаш давом эттирилди.

Анъанавий дўстлик ва конструктив руҳда бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра тегишли Баённома имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: