Боткент вилоятида Ўзбекистонга контрабанда юкини олиб ўтишга уринишга чек қўйилди

Дата: 15:35, 13-06-2017.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – 12 июнда ҚР ДЧХ Бошқамаси “Марказ” чегара заставаси чегарачилари ИЖҚКДХ ҳудудий бўлими ходимлари билан биргаликда контрабанда юкини олиб ўтишга уринишга чек қўйдилар, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР ДЧХ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“Қирғиз Республикасининг икки фуқароси Hyundai Porter автомобилида Боткент вилоятида Қадамжой тумани Кок-Талаа номли жойда Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтиш пунктидан ташқарида электр лампалари ва рақамли тюнерлар партиясини ноқонуний олиб ўтишга уриниш чоғида қўлга олинди. Жами 45 қадоқ электр лампалари ва 20тадан ўралган 40 рақамли тюнерлар топилиб, олиб қўйилди. Контрабанда юкининг қиймати 200 мингдан зиёд қирғиз сўмига баҳоланмоқда”, - дейилади хабарда.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг қўлга олинган фуқаролар ва контрабанда юки ИЖҚКДХ ҳудудий бўлими ходимларига топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: