Боткентда 1,5 тонна контрабанда ўзбек наъматагини олиб қиришга уринган қирғизистонлик қўлга олинди

Дата: 10:53, 04-03-2016.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Боткентда 1,5 тонна контрабанда ўзбек наъматагини олиб қиришга уринган қирғизистонлик қўлга олинди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) жума куни ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

“2016 йилнинг 3 мартида Боткент вилояти Калил-Сай айланиб ўтиш йўлидаги Қора-Жантай деган жойда ДЧХ Боткент вилояти бўйича бошқармаси чегарачилари ҚР Иқтисодий жиноятлар билан курашиш ҳудудий бошқармаси ҳодимлари билан биргаликда контрабанда юкини олиб киришга уринган Қирғизистон фуқаросини қўлга олдилар”, - дейилади хабарда.

Қўлга олинган шахс умумий оғирлиги 1500 кг атрофида бўлган контрабанда юкини Ўзбекистон ва Қирғизистон ўтиш пунктидан ташқаридан олиб ўтишга уринган.

Қирғизистонлик ёнида юкни олиб ўтишга рухсат берувчи хужжатлар бўлмаган. Контрабанда юкининг қиймати 120 минг қирғиз сўмига тенг бўлган.

Тегишли хужжатлар тўлдирилганидан кейин қўлга олинган шахс ва контрабанда ҚР Иқтисодий жиноятлар билан курашиш ҳудудий бошқармаси ҳодимларига топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: