Боулинг бўйича 2015 йилги Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Тошкентда ўнтошли спорт боулинги бўйича XIII Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эркаклар орасида Мирвоҳид Соатов, аёлларда Моҳинур Нурматова ғолиб чиқди. Уларнинг ҳар иккиси мамлакат Кубогида илк маротаба қатнашганлар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Кегел спорти федерациясида.
Шунингдек, турнир доирасида 2014-2015 мавсуми учун Тошкент биринчилиги ҳам ўтказилди. Унда Бекзод Тўхтаниёзов ва Елена Касимовалар чемпион бўлдилар.
Анъанага кўра, мусобақа ғолиблари Жаҳон кубоги QubicaAMF турнирида қатнашадилар. Ушбу турнир жорий йил ноябрда Лас-Вегасда бўлиб ўтади.