Боулинг бўйича Тошкент чемпионатининг саккизинчи босқичи якунланди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Якка спортчилар орасида ўнкегелли спорт боулинги бўйича Тошкент чемпионатининг саккизинчи босқичи якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эркаклар орасида финалда Олим Мухторовни енгган Фазлиддин Миржалилов ғалаба қозонди. Асқар Эгамбердиев яримфинал ўйинлар якунлари бўйича учинчи бўлди. Аёллар мусобақаларида Татьяна Лефтер ҳал қилувчи баҳсда Елена Қосимовани енгиб, биринчиликни олди. Сайёра Маҳмудова эса учинчини олди”, - деб таъкидлашди Кегель спорти уюшмасида.
Ғалабадан сўнг Миржалилов якуний тўққизинчи тур олдидан рейтингга бошчилик қилмоқда. Бунда у иккинчи босқичдан бери етакчилик қилаётган Мирвоҳид Соатовдан олдинга ўтиб кетди. Бахтиёр Далабоев эса ҳамон учинчи.
Аёлларда Маҳмудова ҳамон биринчиликда бормоқда. Ўз навбатида, Лефтер ғалаба ҳисобига ундан очколар бўйича фарқни ўн еттитадан бештагача қисқартирди. Учинчи ўринда эса ҳамон амалдаги чемпион Қосимова бормоқда.