Боулинг бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

Дата: 10:09, 20-06-2016.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Равшан Абдусамадов ва Сайёра Маҳмудова ўнкегелли спорт боулинги бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳар икки ғолиб ўз фаолиятларидан илк марта ушбу нуфузли мукофот совриндорлари бўлдилар. Энди улар мамлакат шарафини бўлажак Жаҳон кубоги QubicaAMF-2016 мусобақаларида ҳимоя қиладилар. Мусобақа Шанхайда (Хитой) 14-23 октябрда бўлиб ўтади”, – деб таъкидлашди Кегель спорти федерациясида.

Финал ўйинчилардан бирининг икки ғалабасигача ўтказилди. Ҳал қилуви баҳсда  Равшан Абдусамадов уч геймда амалдаги чемпион Мирвоҳид Соатовни енгди: 704 (243, 202, 259) – 645 (217, 226, 202). Яримфинал натижалари бўйича учинчи ўринни Бекзод Тўхтаниёзов, тўртинчини Бахтиёр Далабоев олди.

Ўз навбатида, аёллар ўртасидаги биринчиликда Сайёра Маҳмудова амалдаги Тошкент чемпиони Татьяна Лефтердан устун келди: 404 (213, 191) – 382 (194, 188). Бронза медал Елена Қосимовага насиб қилди. 15 ёшли Сайёра Кегель спорти федерацияси тарихидаги Жаҳон кубоги QubicaAMF-2016 мусобақасида қатнашиш шарафига эга бўлган энг ёш мамлакат чемпиони бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: