Bravo Pharma ва Тошкентдаги Инха Университети соғлиқни сақлашда инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдалар

Дата: 19:37, 25-07-2016.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Ҳиндистоннинг “Bravo Pharma” компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (Inha University in Tashkent – IUT) билан соғлиқни сақлаш соҳасига инновацион ечимларни татбиқ этиш борасида ҳамкорлик қилишни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ОТМ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Бунга доир битимга “Bravo Pharma” компанияси бош директори Ракеш Пандейнинг IUT раҳбарияти билан музокараларида келинди.

“Музокаралар давомида Ракеш Пандей компаниянинг фаолияти, шунингдек, компания IUT билан соғлиқни сақлаш соҳасига инновацион ечимларни татбиқ этиш борасида ҳамкорлик режалари тўғрисида сўзлаб берди”, - деб таъкидланади университет хабарида.

Шунингдек, “Bravo Pharma” вакили иқтидорли талабаларни ўқитиш учун грантлар ажратишга тайёр эканлигини билдирди.

Бундан ташқари, яқин кунларда томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ўзаро англашув тўғрисида меморандумни имзолашга келишиб олишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: