Британ эксперти ўзбек амалдорлари учун қатор маърузалар ўқиди

Дата: 13:48, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Давлат ислоҳоти масалалари бўйича британ эксперти Горан Сумкоски Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида маърузалар курсини ўқиди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу курс ўқув дастурига давлат бошқарувида замонавий муаммоларни акс эттирган ўқув курсини жорий этишни кўзда тутувчи лойиҳа доирасида ташкил этилди. Маърузалар серияси давлат электрон ва маҳаллий бошқаруви ривожига бағишланди. Ушбу лойиҳа Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури билан биргаликда қўллаб-қувватланмоқда”, – деб таъкидлашди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: