Британ экспертлари Наманган вилояти аёл тадбиркорлари учун бизнес-тренинглар ўтказмоқдалар
Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Яқинда Наманган вилоятида Буюк Британия элчихонаси кўмагида “Аёллар бизнесда” тренинглар серияси бошланиб, унда 60 ошиқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари қатнашмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бизнесни ташкил қилиш ва бошқаришга доир икки кунлик маҳорат дарслари тренинглар сериясида марказий ўрин эгалайди. Иштирокчилар бизнесни қандай ташкил қилиш, ўз товар маҳсулотларини қандай илгари суриш ҳақида билим оладилар. Шунингдек, флористика ва замонавий кийим-кечак дизайни бўйича тренинглар серияси ҳам ўтказилади”, – деб таъкилдлашди Буюк Британия элчихонаси матбуот хизматида.
Тадбир якунида “Ишбилармон аёл: бизнесда қандай муваффақятга эришиш мумкин” номли “доира суҳбати” ўтказилади. Унда британ компаниялари ва Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида раҳбар лавозимларни эгаллаб турган аёллар маъруза қиладилар.
“Бизнинг турли мамлакатлар ва соҳаларда катта тажрибамиз бор. Улар билан ўртоқлашмоқчимиз. Ўзбекистонда ишлаш жараёнида давлат ва хусусий тармоқларда меҳнат қилаётган кўплаб ажойиб аёлларни учратдим”, – деб таъкидлади Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Фиона Макстон.