Британ кенгаши раҳбари Тошкентда ташриф билан бўлиб турибди

Дата: 22:45, 07-09-2015.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – 7-8 сентябрда Британ кенгаши раҳбари сэр Вернон Жейм Тошкентда ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад ташкилотнинг Ўзбекистондаги фаолияти билан танишишдан иборат, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Британ кенгашининг Тошкентдаги ваколатхонасидан хабар қилишларича, ташриф давомида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, олий ва ўрта махсус таълим взирлиги, халқ таълими вазирлиги, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ССП раҳбарияти билан учрашувлар режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ташриф давомида В.Эллиснинг Британ кенгашининг Ўзбекистондаги лойиҳа ва ҳамкорлари иштирокчилари билан ҳам учрашувлар кўзда тутилиб, уларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамизки, Британ кенгаши Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар ўртасида таълим, маданият ва санъат соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш билан шуғулланувчи ташкилот. Унинг дунёда 7 мингдан ошиқ ходимлари бўлиб, ташкилот жаҳоннинг 110 мамлакатида идораларига эга.

Британ кенгашининг Тошкентдаги ваколатхонаси ўз фаолиятини 1996 йилдан бери амалга ошириб келади. Унинг лойиҳалари таълим соҳасидаги миллий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва инглиз тили уқувларини профессионал ривожлантириш ва такомиллаштириш учун имкониятлар яратишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: