Британ компаниялари Ўзбекистонда 15 хусусий мактаб қуришни режалаштиришмоқда

Дата: 11:38, 23-01-2019.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Британиянинг MBU Capital ва Acumen Education компаниялари Ўзбекистонда 15 хусусий мактаб қуришни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ширкатлар раҳбарлари билан учрашув Тошкент ш. ҳокимиятида бўлиб ўтди.

“(…) MBU Capital ва Acumen Education 15 хусусий мактаб қуришдан манфаатдор, булардан 3 Тошкентда, қолганлари – мамлакат вилоятларида. Хорижликлар ўз таълим муассасалари ишида уларнинг аҳоли учун арзонлигини устувор ҳисоблайди”, - дейилади пойтахт маъмуриятининг хабарида.

Режага кўра, мактаб ва мактабгача таълим муассалари 600 атрофида кишига мўлжалланган бўлади.

Қайд этилишича, иштирокчилар учрашув якунлари бўйича Тошкент ш. ҳокимияти, халқ таълими ва зирлиги ва британ ишбилармон доиралари билан яқидан алоқада бўлишга келишиб олдилар.

 

Сурат манбаи: http://tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: