Британ компаниялари Ўзбекистонда аграр кластер ташкил қилади

Дата: 13:27, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Яқин йилларда Ўзбекистонда биринчи синов аграр кластерини қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа доирасида Век cluster қўшма корхонаси ташкил этиш кўзда тутилмоқда, унинг таъсисчилари британиянинг TRONTEX LP ва GRATUM TRADING LP компаниялари бўлишади.

“Британиялик инвесторлар Ўзбекистонда пахта хомашёси ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун замонавий кластер қуради, шунингдек, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишади”, - деб таъкидланади Иқтисодиёт вазирлиги хабарида. 

Янги кластер Сирдарё вилоятида ташкил этилади. Вилоят ҳокимияти корхонага 18 минг гектар суғориладиган ер ажратади, бундан 13 минг гектари Мирзобод туманида, 5 минг гектари Ховос туманида бўлади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: