Британ музейи Ўзбекистонга Чашмаи-Аюб олд қисмининг ўғирлаб кетилган парчасини қайтаришга ёрдам берди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Британ музейи Ўзбекистонга Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жойлашган ўрта асрлар мақбараси Чашмаи-Аюб ёдгорлиги олд қисмининг ўғирлаб кетилган парчасини қайтаришга ёрдам берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) The Guardian газетасига асосланган ҳолда.
Баландлиги ярим метрдан зиёд бўлган араб тилидаги каллиграфик ёзувга эга улкан лавҳа 2014 йилда йўқолиб қолган эди. Бухородан тахминан йигирма километр масофада бўлган XII асрда яратилган мақбаранинг юқори қисми ҳозирга қадар ёриқ мавжуд эди.
Мазкур ноёб парча Лондоннинг Mayfair галереясида сотувга қўйилмагунга қадар бутунлай йўқотилган деб ҳисоблаб келинаётган эди. Яқинда Ўзбекистонга ташриф буюрган Оксфордлик олим Саймон Рэй пешлавҳа тасвирини галерея каталогида кўриб қолади.
Пешлавҳани сотиб олган Рэй тезда Британия музейи билан боғланади. Рэйнинг сўзларига кўра, уни пешлавҳа йиллар давомида Германиядаги коллекциялардан бирида сақлаб келинган, дея ишонтиришган.
Музейнинг катта куратори Сент-Жон Симпсон ёдгорликнинг тарихий жойидан ўғирланишини ҳайратланарли деб атади ва буни Вестминстер аббатлигидаги ёдгорлик доскасининг ўғирланиши билан қиёслади.
“Бу Марказий Осиёдаги диний ёдгорликдан олинган энг гўзал, йирик ва энг қадимий пешлавҳалардан бири”, - деб такидлади музей вакили.
Ушбу ҳафтада ёдгорликнинг Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига расмий тақдим этиш маросими бўлиб ўтади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов нодир ёдгорлик қайтарилаётганлиги муносабати билан ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирди, деб ёзади The Guardian.
Мақбара пешлавҳаси қандай қилиб ўғирлангани ва Ўзбекистондан Европага олиб чиқиб кетилгани ҳалигача маълум эмас.
Эслатиб ўтамизки, Чашмаи-Аюб зиёрагоҳи Аюб пайғамбар шарафига номланган.
Мутахассислар ёдгорликни XII-XIII асрларнинг энг нодир ёдгорликларидан бири деб атайдилар. Мақбарадан фақат кириш қисми ва деворининг бир оз жойи қолган холос. Унинг орқасида ғиштдан ишланган ва ёғоч билан ёпилган қудуқ мавжуд. Ушбу мақбарада 1017 йилда фиқҳшунос ва ҳадисшунос олим Абу Саъд Хажуший (ал-Харжуший) дафн этилган деб ҳисобланади. Ушбу олим Абдул Карим ас-Сомонийнинг “Ал-Ансоб” (“Шажара”) китобида тилга олинган.