Британ ОАВ Ўзбекистонни ташриф буюриш зарур бўлган мамлакатлар рўйхатига киритишди

Дата: 17:19, 22-01-2018.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Британ ОАВ Ўзбекистонни жорий йилда ташриф буюриш зарур бўлган мамлакатлар рўйхатига киритишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Британиянинг нуфузли TheTimes газетасида “Ҳозирдан буюртма беринг! 2018 йилда қаерга бориш керак” мақоласида айтиб ўтилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, рўйхатга Япония, Турция, Австралия, АҚШ, Сейшел ороллар ва бошқалар киритилган.

Мақолада Ўзбекистонга ташриф – бу “ажойиб саргузашт”лиги айтилиб, 2017 йилда Translndus инглиз сайёҳлик компанияси томонидан Ўзбекистоннзга 15 кунлик саёҳатнинг муваффақиятли амалга оширилгани мисол қилиб келтирилган.

“2018 йилда Ўзбекистонга ушбу туристик тўлақонли саёҳат дастури жуда тез сотилмоқда”, - дейилади мақолада.

Мақола Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишда “WorldTravelMarket” каби муҳим тадбирлар доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот турларини, шунингдек, икки мамлакат сайёҳлик операторларининг тақдимотлари ва B2B учрашувларини ташкил этиш бўйича фаол ҳамкорлик ишлари натижаларидан биридир. 

Сурат манбаи: https://www.linkedin.com/pulse/global-newsprint-market-analysis-forecast-2020-elena-belaya

Янгилик билан ўртоқлашиш: