Британия Кенгаши Ўзбекистонга иқтисодий йўналишлар “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга ёрдам беради

Дата: 13:50, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – 27 ноябрдан бошлаб Тошкентда Британия Кенгаши кўмагида иқтисодий йўналишлар ишчи дастурлари “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ва Буюк Британияда Бат университети, Республика илмий-методик маркази ташаббуси билан ўтказилаётган бир қатор тадбирларнинг бошланиши бўлди.

Британия Кенгаши маълумотига кўра, бир ҳафталик семинарда Бат университети профессори Иан Крауфорд иштирок этмоқда. Иштирокчилар Ўзбекистон ва Буюк Британия иқтисодий йўналишлари университет дастурлари қиёсий таҳлилини ўтказмоқдалар ва асосий иш берувчилар ҳамда битирувчилар билан учрашиб, таълим билан муносабатлар жараёнига бағишланган “йўл харитаси”нинг компонентларини аниқламоқдалар.

Дастурнинг кейинги босқичлари молия, қишлоқ хўжалиги ирригацияси ва тўқимачилик каби йўналишлар учун қўшма ўқув дастурлари ишлаб чиқишни ичига олади.

2018 йил январда дастур устида ишлаш учун таниқли британиялик иқтисодчи ва муаллиф, профессор Стивен Павелин таклиф қилинади. Март ойида йўл харитаси, иш дастурлари ва режаларини муҳокама қилиш учун ўзбек олий ўқув юртлари идоралари раҳбарлари учун семинар ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: