Британиялик олимлар ёруғликни қайтармайдиган материални яратдилар

Дата: 18:20, 17-07-2014.

     Тошкент. 17 июл. УзТАГ – Британ олимлари ёруғлик нурларини деярли тўлиқ ўзига сингдириб юборадиган материални яратдилар, деб хабар беради Independent газетаси.
     Ушбу материал унга тушадиган ёруғликнинг атига 0,035% қайтаради. Бу эса, олимларнинг сўзларига кўра, инсон томонидан яратилган материаллар орасида мутлақ рекорддир ва “қора туйнук”ларнинг ёруғликни “ютиш” кўрсаткичларидангна паст холос.
     “Янги материал Vantabalck деб номланади ва ҳар бирининг диаметри инсон сочи толасида 10 минг марта ингичка бўлган графит нанотрубкалардан ташкил топган. Ёруғлик фотонлари уларга кира олмайди ва натижада трубкалар орасидаги бўшлиққа тушиб қолади ҳамда у ерда бутунлай сингиб, бу ердан чиқиш имкониятига эга эмас”, - деб таъкидлашди ишланма муаллифлари.
     Шундай қилиб, ушбу янги материал қопланган жойда “қора туйнук ” юзага келади ва инсон кўзи нимани кўраётганлигини англашга қодир эмас. Чунки ушбу объектдан ёруғлик келмайди, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: