Британияликлар бўлажак ўзбек мутахассисларини арт-менеджментга ўргатмоқдалар

Дата: 16:35, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Британия мутахассислари ўзбекистонлик ҳакасбларини арт-менеджмент ва маданият соҳасидаги бошқа сирларга замонавий ёндашувни ўргатмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Британия Кенгаши маълумотларига кўра, бу иш билан Буюк Британиядаги Роз Бруфорд институти шуғулланмоқда. 22-24 ноябр орасида дизайн, бошқарув ва санъат мактаби директори Николас Хунт тажриба алмашиш ва санъатда бошқарув бўйича янги дастури мазмунини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Лойиҳа доирасида санъат бошқаруви мутахассисларига зарур бўлган янги лойиҳаларни яратиш, молиялаштиришнинг янги манбаларини жалб этиш, маркетинг дастурларини ишлаб чиқиш, профессионал доиралар ва ташкилотларни жалб этиш, аудиторияларни ривожлантириш, уларга қизиқарли маданий-таълимий дастурларни таклиф қилиш каби масалалар муҳокама қилиниб, тегишли дастурларга киритилади.

Дастурини ишлаб чиқиш 2017 йилда бошланади ва Ўзбекистон Санъат ва маданият институтида 2018-2019 йиллар давомида синаб кўрилади.

Театр санъати соҳасидаги лойиҳалар доирасида Роз Бруфорд институти ҳамкорликни давом этади ва жорий йил 23-29 ноябрда театри ва ижро санъати факультети директори Нив Доулинг ва овозни созлаш бўйича тренер Жон Такерлар Санъат ва маданият институтидаги ҳамкасблари билан янги ўқув материалларини яратиш устида ишлайдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: