“Бритиш Американ Тобакко Узбекистан”нинг соф тушуми деярли 17,6% ўсди
Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 31 марти ҳолатига келиб “Бритиш Американ Тобакко Узбекистан” акционерлик жамиятининг маҳсулот сотишдан олган соф тушуми 2014 йилнинг муқобил даврига солиштирганда деярли 17,6% ўсиб, 139898,779 млн сўмдан 160991,398 млн сўмга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтидаги ҳисоботга асосланган ҳолда.
Айни пайтда сотилган маҳсулот қиймати 2015 йилнинг биринчи чорагида 53234,375 млн сўмни ташкил қилди (ўтган йилнинг муқобил даврида 53429,671 млн сўм).
Бошқа харажатларни ҳам эътиборга олган ҳолда, компаниянинг юқорида кўрсатилган муддатга келиб олган соф фойдаси 53306,482 млн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилдагига қараганда (32341,912 млн сўм) деярли 65% кўпайди.
Компания сайтидаги маълумотларга кўра, “Бритиш Американ Тобакко” Ўзбекистон бозорида 1994 йилдан бери ишлайди ва 1 ошиқ ходимларга эга. Ширкат республика иқтисодиётига киритган маблағлари ҳажми $300 млнга тенг.
$1 = 2546,22 сўм