Бруклиндаги “Кичик Ўзбекистон”да яшовчилар терактда айбланаётган кишини характерлашди
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Бруклиндаги “Кичик Ўзбекистон”да яшовчилар 31 октябрда Нью-Йоркда террорчилик ҳужуми уюштирган Сайфулла Соиповни ўзларидан бири сифатида тан олишмади, деб ёзади Reuters.
Журналистлар сўровидан қатнашган Марказий Осиё республикасидан чиққан деярли барча Соиповнинг ҳаракатини қоралашди. Аммо Кенсингтон ва Мидвуд атрофида яшаётган ўзбекларни террорчининг ташқи кўриниши ҳайрон қолдирди.
“Ўзбекистонда сиз бундай соқол билан юра олмайсиз”, - дейди нотариус Ашраф Зокиров. – Бу ерда эркинлик ҳаддан ташқари”.
Зокиров Соипов айнан АҚШда радикаллашган деб ҳисоблайди. Чунки бу ерда ҳокимият исломнинг турли оқимлари, жумладан, радикал оқимларига нисбатан анча бағрикенг муносабатда.
“Сизга 150% кафолат бераманки, у (Соипов) бу ерга келган пайтида бундай соқоли бўлмаган”, - деб ҳисоблайди Зокиров.
“Кичик Ўзбекистон”да яшовчи яна бошқа бир ўзбек Бахтиёр Акрамов Соипов “нотўғри масжид”га қатнаган бўлиши мумкин деб билади.
“Ўзбек масжидида сизда ҳеч қачон бундай соқол бўлмайди”, - дейди ишончи билан Акрамов.
Эслатиб ўтамизки, 31 октябрда 29 ёшли ўзбекистонлик Сайфулла Соипов Нью-Йоркда юк машинасида велосипедчи ва пиёдаларни босиб кетди. Бунинг натижасида 8 киши қурбон бўлди, 15 киши жароҳатланди.