Брянскда Ўзбекистон фуқароси наркотиклар сотгани учун 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Дата: 14:36, 09-11-2018.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Брянскда (Россия) Ўзбекистон фуқароси наркотиклар сотгани учун 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жиноят иши Россия Ички ишлар вазирлиги тергов бўлимининг Брянск вилояти бошқармаси томонидан текширилди. Тергов жараёнида аниқланишича, жорий йилнинг январ ойи ўрталарида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Брянск вилоятига гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотиш мақсадида келган”, - дейилади вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, Россия Ички ишлар вазирлигининг Брянск вилояти бўйича Гиёҳванд моддалар айланишини назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган аёлдан у ижарага олган квартирада бир килограммдан зиёд героин олиб қўйилган.

Шундан кейин маълум қилинишича, аёлга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30-моддаси 3 қисми, 228-моддаси 5-қисми (“Катта ҳажмда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосини амалга оширишга ҳаракат қилиш”) бўйича айб қўйилган.

Брянск шаҳридаги Совет тумани суди қарори билан айбланувчига 9 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган. Аёл жазони умумий режимдаги жазо колониясида ўтайди, деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: https://liter.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: