Брюсселда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги КШҲБ бўйича музокараларнинг 4-раунди бошланади

Дата: 11:31, 11-12-2019.

Тошкент. 11 декабрь. ЎзТАГ – Брюсселда (Белгия) Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 4-раунди бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълумотларига кўра, ТИВ раҳбари ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 10 декабрь куни Брюсселга жўнаб кетди.

"Ташрифдан кўзланган мақсад 11-13 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги КШҲБ лойиҳаси бўйича 4-раунд музокараларини ўтказишдан иборат. Ўтган биринчи раунд даври мобайнида томонлар ушбу ҳужжатнинг кўплаб муҳим пунктларини келишишга муваффақ бўлишди", – дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, сиёсий, секторал ва савдо масалалари бўйича ўзбек-европа ишчи гуруҳлари бир қатор консультациялар, шу жумладан, видеоконференция орқали амалга ошириб, битим лойиҳасининг турли жиҳатлари бўйича ўзаро англашувга эришдилар.

 

Сурат манбаи: uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: