Брюсселдаги терактлар натижасида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – ТИВ

Дата: 10:27, 24-03-2016.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Брюсселдаги терактлар натижасида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги Элчихонасининг маълумотларига қараганда 23-март ҳолатига кўра Бруссел шаҳрида содир бўлган қатор портлашлар натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Олдин хабар қилингани каби, 22 мартда Брюсселда терактлар серияси бўлиб ўтган эди. Пойтахт аэропорти ва брюссел метросида портлашлар содир бўлди.

Брюссел аэропортидаги теракт ҳудкуш томонидан содир қилингани маълум. Портлашлар ортида “Ислом давлати” террористик гуруҳи тургани очиқланди.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳодиса натижасида жами 34 киши ҳаётдан кўз юмиб, 230 зиёд киш жабрланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: