БССТ Ўзбекистонни қизамиқ ва қизилчадан ҳоли деб тан олди

Дата: 17:14, 09-11-2017.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БССТ) қизамиқ ва қизилча касалликларини бартараф этган мамлакатлар рўйхатига расман кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мамлакат ушбу касалликларни 2014 йил январдан 2016 йил декабри орасида бартараф қилишга эришди”, - дейилади БССТ ваколатхонаси сайтидаги хабарда.

БССТнинг қизамиқ ва қизилча бартараф этилганини тасдиқловчи Европа минтақавий комиссиясининг таъкидлашича, ушбу факт бутун Европа минтақасида қизамиқ ва қизилча касаллигини бартараф этиш мақсадига эришишга сезиларли даражада ҳисса қўшади.

Кейинги ўн йил давомида Ўзбекистон вакциналарни барқарор ва етаклича сотиб олишга ўтди. 2010 йилда мамлакатга келтирилган вакциналарнинг 90% давлат бюджети ҳисобига сотиб олинган эди. Мамлакат 2020 йилга бориб вакциналарни тўлиқ ўзи сотиб олишга ўтади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: