Бу йили Ўзбекистондаги асосий журналистик мукофотга 7,4 минг ижодий ишлар тақдим этилди

Дата: 21:17, 15-04-2014.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – Журналистика соҳасидаги IX “Олтин қалам” Миллий мукофотига ижодий ишлар қабул қилиш якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“490 атрофида журналистлар танловга охирги йил давомида газета, журналларда чоп этилган, теле ва радио эфирга узатилган, шунингдек, интернет нашрларда чиқарилган жами 7,4 минг ижодий ишларни тақдим қилдилар. Одатдагидай, битта етакчи ва тўртта асосий номинациялар - босма нашрлар, телевидение, радио ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича аниқланади”, - деб таъкидлади Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломов.
Умуман, танлов ўтказила бошлангандан бери унда 3,4 минг журналистлар иштирок этди ва улар томонидан жами 50,5 минг ижодий ишлар тақдим этилди. 194 журналист танлов ғолиб ва совриндорлари бўлдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: