Бубнов Ўзбекистон ФИФА рейтингида Россиядан ўтиб кетгани бежизга эмас деб ҳисоблайди

Дата: 18:00, 13-10-2016.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўтмишнинг таниқли футболчиси бўлган Александр Бубнов Россия термасининг ФИФА рейтингидаги тушиб кетиши, шунингдек, россияликларнинг ўз мадонларидаги 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади championat.com.

“Россия термаси ФИФА рейтингида яна бир бор қуйилади ва ҳатто Ўзбекистонни олдинга ўтказиб юборди. Бу бежизга эмас, чунки ўзбеклар футболида ривожланиш бор. Ва умуман, бугунда Озарбайжон ва Исландия каби мамлакатлар кўрсатаётган натижалар уларнинг даражаси ошиб бораётганида дарак беради. Ҳар қандай жамоа билан ўйинда очко йўқотиб қўйиш мумкин. Рақибни менсимаслик керак эмас. Ва Россия термаси буни тушуниб етиши керак. Кейинги ўйинлар деярли ҳар қандай жамоа муваффақиятли қатнашиб, чоракфиналгача бориши мумкинлигини кўрсатди. Бу валлийликлар ёки исландларнинг ҳам қўлидан келади, лекин, тушунишимча, Россия термаси учун бажариб бўлмас вазифа”, - деди Бубнов Sportbox порталига берган интервьюсида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: