Будапештдаги Гран-при сериясидаги турнирда Ўзбекистон шарафини етти дзюдочи ҳимоя қилади

Дата: 14:20, 05-06-2015.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Гран-при сериясидаги халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини етти дзюдочи ҳимоя қилади. Ушбу мусобақа 13-14 июнда Будапештда бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбек ичқибозларининг асосий умидлари Ришод Собиров (66 кггача), Шахзод Собиров ва Яхё Имомов (81 кг), Абдулла Тангриев (100 кгдан ошиқ) билан боғлиқ. Шунингдек, терма жамоа таркибига Диёрбек Ўрозбаев ва Шарфуддин Лутфиллаев (60 кг), Достонжон Холиқулов (66 кг), Шарафиддин Болтабоев ва Мирали Шарипов (73 кг), Камолиддин Холмаматов ва Шерали Жўраев (90 кг), Рамзиддин Саидовлар (100 кг) ҳам кирдилар”, – деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: