Бугун Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати 10° илийди, Ўзбекистоннинг қолган жойларида ҳарорат бундан юқори бўлмайди
Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Бугун Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати 10° илийди, Ўзбекистоннинг қолган жойларида ҳарорат бундан юқори бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° сувуқ - 4° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.