Бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Дата: 09:37, 11-04-2014.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Бугун бутун Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кутилмоқда, лекин қорга айланиши мумкин бўлган ёмғирлар бошланиб қолиши мумкин, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, эрталаб ва кечқурун ёмғир кутилади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с эсиб, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 17-19° иссиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 15-20° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ атрофида, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: