Бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 27 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° илиқ, кундузи 19-21° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади. 2500 метрдан баланд ҳудудларда қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.


