Бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ 30 даражадан юқори бўлади

Дата: 11:47, 02-09-2014.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ 30 даражадан юқори бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, баъзи-баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18° илиқ, кундузи 34-36° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с, баъзи-баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, чўл ҳудудларида 20-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, баъзи-баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 34-37° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, баъзи-баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, вақти-вақти билан ғарбдан7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: