Бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида кеча бўлгани каби деярли қишги об-ҳаво кузатилади

Дата: 11:45, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ - Бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида кеча бўлгани каби деярли қишги об-ҳаво кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Хусусан, ўтган куни бутун республика ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилди, фақат 31 январ кечқурун ва 1 феврал кечаси тоғларда қор ёғди.

Баъзи жойларга туман тушди.

31 январ кундузи ҳаво ҳарорати Наманганда 3° илиқни, Тошкент, Нукус, Андижон 4°, Самарқанд, Жиззах, Фарғонада 5°, Урганчда 6°, Гулистонда 7°, Навоий, Қаршида 8°, Бухоро, Термизда 9° илиқни ташкил қилди.

1 феврал кечаси эса Урганчда 5°совуқ, Бухоро, Самарқандда 4°, Тошкент, Нукусда 3°, Жиззах, Термизда 2°, Гулистон, Андижон 1° совуқ, Навоий, Қарши, Наманган, Фарғонада 0° бўлди.

Бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

1-5 февралда мамлакатнинг тоғли туманларида кўчки ҳавфи бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: