Бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Бугун бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати эса 13 даражадан ошмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кечга бориб қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 10-12° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва 3° совуқ -2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир ёғади. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.