Бугун деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида бир оз қор ёғиши мумкин

Дата: 11:50, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Бугун деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида бир оз қор ёғиши мумкин, баъзи жойларга эса туман тушиши кутилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди, туман тушади. Шамол шимолий-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° совуқ, кундузи 3-5° совуқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10°гача совуқ; Хоразм вилояти бўйича кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8°гача совуқ.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° совуқ кундузи 0-5° совуқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 15-20°, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши кутилади. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° сувуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: