Бугун деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қишга хос бўлмаган илиқ об-ҳаво кузатилади

Дата: 12:09, 22-12-2014.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Бугун деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қишга хос бўлмаган илиқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2°, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади.Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 9-14° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 5-10 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: