Бугун Душанбеда ШҲТ аъзо мамлакатлар миллий мувофиқлаштирувчилари кенгашининг йиғилиши бошланди

Дата: 17:28, 08-09-2014.

Душанбе. 8 сентября. ЎзТАГ – Бугун Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) аъзо мамлакатлар миллий мувофиқлаштирувчилари кенгашининг йиғилиши бошланди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) душанба куни.

“Йиғилишда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда”, - деб хабар берди “ШҲТ-2014” саммити матбуот хизмати.

Манбанинг маълумотларига кўра, учрашув доирасида Душанбеда 2014 йилнинг 11-12 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари йиғилиши кун тартибига кирувчи масалалар кўриб чиқилади.

“Шунингдек, миллий мувофиқлаштирувчилар ташкилот жорий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қиладилар”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: