Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Таиландлик тенгдошлари билан жаҳон чемпионатига йўлланма учун беллашади

Дата: 15:02, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Бугун соат 17:30да футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Осиё чемпионати (U-19) доирасида чорак финал учрашувини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Равшан Хайдаров шогирдлари 2015 йилда Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган финал йўлланмаси учун ўйинда Таиланд термаси билан баҳслашади.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон ёшлар термаси ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатларида уч маротаба қатнашган. Булар 2003 йилда Виктор Борисов бошчилигида БААда, 2009 йилда Аҳмад Убайдуллаев билан Мисрда ва 2013 йилда Аҳмаджон Мусаев билан Туркиядаги чемпионатлардир.

Илгари ЎзТАГ футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Осиё чемпионати чорак финалига чиққани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: