Бугун кечқурун Ўзбекистонда янги “Маҳалла” телерадиоканали иш бошлади

Дата: 18:59, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Бугун тошкент вақти билан соат 18да Ўзбекистонда янги “Маҳалла” давлат маърифий телерадиоканали эфирга чиқа бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу сана бекорга танлангани йўқ. 1992 йил 7 январда Ўзбекистон президенти Миллий телерадиокомпанияни ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Янги телерадиоканал республика аҳолиси, айниқса, ёшларнинг маҳалла институтининг фуқаролик жамияти ва демократик давлатни шакллантириш, ижтимоий масалаларни ҳал қилишдаги роли ва аҳамиятидан хабардорлигини оширишга диққат қаратади. Шунингдек, журналистлар маҳаллаларнинг ўсиб келаётган авлодни маънавий жиҳатдан тарбиялаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, кексалар, ижтимоий муҳофазага муҳтожларга манзилли кўмаклашиш, бандликни таъминлаш, одамларнинг маиший турмуш шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш масалаларини ҳар томонлама ёритиш билан шуғулланадилар”, – деб таъкидлашди Миллий телерадиокомпания мутбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: