Бугун Паралимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилади

Дата: 16:52, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – Бугун, Тошкент вақти билан соат 16.00да Сочидаги Паралимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеглаф агентлиги (ЎзТАГ).
“Миллий Паралимпия федерацияси вице-президенти Умиджон Ахмаджонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кеча Сочига етиб келди. Мамлакат эса қишги Паралимпия мусобақаларида илк маротаба қатнашмоқда. Ўтган йили Ўзбекистонлик спртчилар Голландиядаги мусобақада қишги ўйинларга икки йўлланма олишга муваффақ бўлган эдилар. Бунга узоқ машқлар натижасида эришилди”, - дея хабар беришди Миллия олимпия қўмитасида.
Қишги Паралимпиадада Ўзбекистондан икки спортчи– тоғ чанғичиси, мамлакат жамоаси байроқдори Рамиль Гаязов ва сноубордчи Евгений Слепов қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: