Бугун Парижда FIFA15 ўйини бўйича гуруҳ турнири бошланади

Дата: 17:12, 30-10-2014.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкент вақти билан 18:30да Парижда Electronic Sports World Cup 2014 (ESWC 2014) – Жаҳон кубоги мусобақалари доирасида FIFA15 (виртуал футбол) ўйини бўйича барча 7 беллашув бўлиб ўтади. Уларда ўзбекистонлик е-спортчи Абдусапи Қаюмов ҳам иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Гранд-финалда сайёрамизнинг 32 энг кучли ўйинчилари қатнашади. Улар тўрт гуруҳга бўлинган. Абдусапи Қаюмов иккинчи гуруҳда Буюк Британия, Швеция, Франция, Дания, Хитой, Аргентина ва Жанубий Кореялик геймерлар билан ўйнайди. Ҳар бир гуруҳдан 4 энг зўр виртуал футболчи Жаҳон кубогининг финал босқичига чиқади”, - деб таъкидлашди е-спорт бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкилий қўмитасида.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ А.Қаюмов е-спортбўйича Жаҳон кубоги – ESWC 2014 мусобақаларида қатнашиши ҳақида хабар берган эди. Ўйинлар Парижда 29 октябр - 2 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: