Бугун Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бошланади

Дата: 11:30, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – 16-18 октябр кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуида мамлакат тарихида иккинчи марта дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақалар бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон мусобақа мезбони сифатида ҳар бир вазн тоифасида 4тадан спортчи билан қатнашиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли эркаклар мусобақаларида мамлакат термаси деярли барча вазн тоифаларида қатнашади. Аёллар турнирида эса мамлакатда рақобатбардош курашчи қизлар ҳали йўқлиги сабабли иштирокчилар сони камроқ бўлади. Турнирнинг соврин жамғармаси $100 минг”, – деб таъкилдлади ЎзТАГ мухбирига Ўзбекистон Дзюдо федерацияси президенти Армен Багдасаров.

Жами турнирда дунёнинг 45 мамлакатидан келган спортчилар қатнашадилар. Бу ҳол ушбу турнир рейтинг тоифасига кириши ва Рио-2016 олимпиа малакасига таъсир қилиши билан боғлиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: