Бугун Тошкентда саноат кўргазмалари форуми очилмоқда

Дата: 11:33, 23-03-2016.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – 23-25 мартда Тошкентда Халқаро саноат форумига бирлаштирилган қатор кўргазмалар бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

IEG Uzbekistan компаниясидан маълум қилишларича, “Uzbekistan Industrial Forum-2016” саноат форуми доирасида “UzSpectechExpo” (махсус техника, бутловчи қисмлар, сервис ва автоёқилғи шахобчалари ускуналари), “UzMetalMashExpo” (металлургия, металлни қайта ишлаш, машинасозлик), “UzMiningExpo” (технологиялар, тоғ кон саноати учун ускуналар), “UzSecureExpo-2016” (хавфсизлик тизимлари, ёнғин хавфсизлиги) кўргазмалари ўтказилади.

Шунингдек, форум доирасида “UzChemPlastExpo-2016” (химия, пластмасса, лаборатория ва таҳлил), “UzAutomationExpo-2016” (саноатни автоматлаштириш) кўргазмалари бўлиб ўтади.

Бирлашган экспозицияларда 15 мамлакатдан 50 компаниялар тақдим эталади. Улар орасида Австралия, Арманистон, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Голландия, Россия, Туркия, Украина, Финляндия, Швейцария, Жанубий Корея ва Ўзбекистон каби мамлакатлар бор.

Хорижликлар улуши камида 60% ташкил қилади.

“Uzbekistan Industrial Forum” доирасида турли кўргазма лойиҳаларининг ўтказилиши саноатнинг асосий тармоқларини қамраб олишга имкон беради. Форумнинг асосий вазифаси ишбилармонлик мулоқоти учун шароитлар яратиш ва замонавий саноат имкониятларин намойиш қилишдан иборат. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: