Бугун тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида “Ал Шабоб” билан ўйнайди
Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Бугун кечаси пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Шабоб” клуби билан ўйнайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Учрашув Эр-Риёддаги шахзода Файсал бин Фадҳ номли стадионда тошкент вақти билан соат 22:20 бошланади. Олдин клублар 2010 йилда Осиё чемпионлар лигаси доирасида икки марта учрашганлар. Ҳар икки ўйинда 3:1 ва 2:1 ҳисобларида саудия клуби вакиллари ғалаба қилганлар. Ўйинга Австралиялик Петр Грин бошлиқ ҳакамлар бригадаси хизмат кўрсатади. Қанотларда унга Эшли Бисам (Австралия) ва Синавесан Муниандилар (Малайзия) кўмаклашадилар”, – деб таъкидлашди ўзбек клуби матбуот хизматида.
“Рақибни яхши ўрганиб чиқдик ва яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишни истаймиз. Футболчилар майдонга фақат ғалаба учун чиқадилар. Биринчи ўйинда дуранг қайд этилиб турган вазиятда ғалабани қўлга киритишга футболчиларда куч ва характер топилди. Жамоа шундай ҳолатларга тайёр туриши керак. Бизда расмий ўйинлар амалиёти етишмаслиги бўлиши мумкин, лекин ўйинчиларнинг фаол ҳаракатлари эвазига буни енгиб ўта оламиз”, – деб таъкидлади “Пахтакор” бош тренери Самвел Бабаян.