Бугун ва эртага Тошкентда иситиш тизими ишга туширилади

Дата: 16:18, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ - Бугун ва эртага Тошкентда иситиш тизими ишга туширилиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир 910 сонли фармойишни яқинда Ўзбекистон пойтахти ҳокими имзолади.

Хужжатга мувофиқ, 22 октябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида синов тарикасида иситиш тизими ишга туширилади.23 октябрдан тизим турар жой массивларида ишлай бошлайди.

Шунингдек, қарорда иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилотларга, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотларига, туман ҳокимликларига иситиш мавсумини сифатли ўтказиш, барча истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказилишини таъминлаш юклатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: