Бугун ёшлар ўртасида грек-рим кураши бўйича Ўзбекистон кубоги бошланади
Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – 4-5 ноябр кунлари Тошкент шаҳар ИИББнинг спорт мажмуида ёшлар ўртасида грек-рим кураши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақаларда мамлакатнинг барча ҳудудларига мансуб 1995-1997 йилларда туғилган энг кучли спортчилар қатнашади. Мусобақа якунлари бўйича Ўзбекистон термасининг 2015 йилда халқаро турнирларда иштирок этувчи таркиби аниқланади. Ушбу мусобақалар орасида келаси йил августда Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати, шунингдек, Мьянмада июлда ўтказиладиган қитъа биринчилиги бор”, – деб таъкидлашди Спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.
Бугун куннинг иккинчи ярмида 50, 60, 74 ва 96 кггача вазн тоифаларидаги ғолиблар аниқланади. 5 ноябрда эса 55, 66, 84 ва 120 кггача бўлган вазн тоифаларидаги биринчилар номлари маълум бўлади.