Бугун Ўзбекистон маркази, шимолий-шарқий қисми ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 13:32, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон маркази, шимолий-шарқи ва тоғли ҳудудларида бир оз ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейин ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16° илиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейин ғардбан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейин ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейин ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейин ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейин ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, бфъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейин ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейин ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: