Бугун Ўзбекистонда анча салқин об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда

Дата: 12:04, 15-02-2016.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ - Бугун Ўзбекистонда анча салқин об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда, ҳаво ҳарорати 10 даражадан юқорига чиқмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Кундузи Ўзбекистон бўйлаб ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кўчки ҳавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

15-19 феврал орасида республиканинг тоғли ҳудудларида кўчки ҳавфи бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: