Бугун Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда

Дата: 10:24, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, қорга айланиши ҳам мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 6-8° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ, 2°илиқ ўртасида, кундузи 5-10° иссиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2-7° совуқ, кундузи 1-6° илиқ.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларга ёмғир ёғиб, айрим туманларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-12 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиб, айрим туманларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-12 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларда ёғингарчилик бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-12 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ ўртасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: