Бугун Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиб, шамол кучайиши кутилмоқда

Дата: 11:21, 19-01-2015.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиб, шамол кучайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4° совуқ - 1° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши ҳам мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларларда ёмғир ёғади, туман тушиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши ҳам мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: