Бугун Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 20 даражагача қизийди
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 20 даражагача қизийди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кечаси ҳаво бир оз совуйди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 13-15° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3°гача совуқ, - 2° илиқ, кундузи 8-15° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Қор кўчиши ҳавфи бор. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.