Бугунда Ўзбекистон аҳолисининг ҳар ўнинчиси пенсионердир

Дата: 14:53, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ - Бугунда Ўзбекистон аҳолисининг ҳар ўнинчиси пенсионердир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) HelpAge International ташкилоти ҳисоботига асосланган ҳолда.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон пенсия тизими аҳолининг 11% хизмат кўрсатмоқда.

Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг қуйи кўрсаткич ҳисобланади. Масалан, Россияда пенсия тизими аҳолининг 28%, Беларусияда 26%, Украинада 29%, МДҲнинг бошқа мамлакатларида 12-18% атрофида аҳолига хизмат қилмоқда.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда пенсионерлар сонининг йиллик ўсиши 1,5% тенг, МДҲ мамлакатларида ушбу кўрсаткич 3-7%. Шу сабабли Ўзбекистонда аҳоли қариши муаммоси долзарб эмас. Меҳнатга лаёқотли аҳолидан катта ёшдаги аҳолининг ялпи аҳоли миқдоридаги улуши 8% ташкил қилади (халқаро стандартларга мувофиқ демографик қаришнинг биринчи арафаси 8-10% бошланади).

Фақат узоқ муддатли истиқболдагина баъзи муаммолар туғилиши мумкин. Ҳисобот маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб пенсионерлар улуши 11,6%, 2050 йилда эса 19,4% етиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: